10 July 2024
Расмий ахборот
“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамияти 2024 йил 10 июл куни Облигациялар чиқарилиш тўғрисидаги Қарор (давлат рўйхати рақами 2024 йил 26 июндаги P0912-2-сон) 11.2-банди талабига кўра қуйидаги шартлар асосида облигацияларни бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида инвестор ва эмитент ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали ёпиқ обуна усулида.
Эмитент: “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамияти.
Жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:
Облигация кўриниши, тури ва чиқарилиш шакли: Эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги фоизли облигациялар;
Давлат идентификация рақами: RU302P0912T5;
Бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
Облигациялар сони: 150 000 (бир юз эллик минг) дона;
Чиқарилиш ҳажми: 150 000 000 000 (бир юз эллик миллиард) сўм;
Жойлаштиришни бошлаш санаси: 2024 йил 10 июл;
Муомала даврининг бошланиш санаси: 2024 йил 10 июл;
Муомала даври: 1093 кун;
Облигацияларнинг сўндириш санаси: 2027 йил 08 июл;
Фоизли даромад ставкаси: йиллик 19% (ўн тўққиз) фоиз;
Фоизли даромад тўланиш даври: 6 ой;
Тўлов валютаси: сўм;
Фоизли даромадларнинг тўлов графиги:
Тартиб рақами |
Тўлов саналари* |
Бир дона облигация учун |
биринчи давр: |
2025 йил 07 январ |
94 219,18 |
иккинчи давр: |
2025 йил 08 июл |
94 739,73 |
учинчи давр: |
2026 йил 07 январ |
95 260,27 |
тўртинчи давр: |
2026 йил 08 июл |
94 739,73 |
бешинчи давр: |
2027 йил 07 январ |
95 260,27 |
олтинчи давр: |
2027 йил 08 июл |
94 739,73 |
* Облигация бўйича фоизли даромадларни тўлаш - оралиқ даврларнинг якунига ўрнатилган тартибда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан шакллантирилган облигациялар эгалари реестрига асосан, реестр олинган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни давомида амалга оширилади.