18 March 2025

2025 йил 18 март куни корпоратив облигацияларни жойлаштириш тўғрисида

Расмий ахборот

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамияти 2025 йил 18 март куни Облигациялар чиқарилиш тўғрисидаги Қарор (давлат рўйхати рақами 2025 йил 14 март P0912-5-сон) 11.2-банди талабига кўра қуйидаги шартлар асосида облигацияларни бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: Ушбу чиқарилишдаги облигациялар қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси орқали савдо қоидаларига асосан Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёпиқ обуна усули билан жойлаштирилади.

Эмитент: “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамияти.

Жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация кўриниши, тури ва чиқарилиш шакли: Эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги фоизли корпоратив облигациялар;

давлат идентификация рақами: RU305P0912T8;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

облигациялар сони: 200 000 (икки юз минг) дона;

чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;

жойлаштиришни бошлаш санаси: 2025 йил 18 март;

муомала даври бошланиш санаси: 2025 йил 20 март;

муомала даври: 1095 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2028 йил 19 март;

фоизли даромад ставкаси: йиллик 18% (ўн саккиз фоиз);

фоизли даромад тўланиш даври: 3 ойлик;

тўлов валютаси: сўм;

Фоизли даромадларнинг тўлов графиги:

Тартиб рақами

Тўлов саналари*

Бир дона облигация учун фоизли даромад миқдори, сўм

1-давр:

2025 йил 19 июн

 44 876,71

2-давр:

2025 йил 19 сентябр

 45 369,86

3-давр:

2025 йил 19 декабр

 44 876,71

4-давр:

2026 йил 19 март

 44 383,56

5-давр:

2026 йил 19 июн

 45 369,86

6-давр:

2026 йил 19 сентябр

 45 369,86

7-давр:

2026 йил 19 декабр

 44 876,71

8-давр:

2027 йил 19 март

 44 383,56

9-давр:

2027 йил 19 июн

 45 369,86

10-давр:

2027 йил 19 сентябр

 45 369,86

11-давр:

2027 йил 19 декабр

 44 876,71

12-давр:

2028 йил 19 март

 44 876,71

 

* Облигация бўйича фоизли даромадларни тўлаш - оралиқ даврларнинг якунига ўрнатилган тартибда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан шакллантирилган облигациялар эгалари реестрига асосан, реестр олинган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни давомида амалга оширилади.