14 November 2024

2024 йил 14 ноябр куни корпоратив облигацияларни жойлаштириш тўғрисида

Сана: 2024 йил 14 ноябр

Расмий ахборот

2024 йил 14 ноябр куни корпоратив облигацияларни жойлаштириш тўғрисида:

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамияти 2024 йил 14 ноябр куни Облигациялар чиқарилиш тўғрисидаги Қарор (давлат рўйхати рақами 2024 йил 8 ноябррдаги P0912-4-сон) 11.2-банди талабига кўра қуйидаги шартлар асосида облигацияларни бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: Ушбу чиқарилишдаги облигациялар қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси орқали савдо қоидаларига асосан Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёпиқ обуна усули билан жойлаштирилади.

Эмитент: “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамияти.

Жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация кўриниши, тури ва чиқарилиш шакли: Эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги фоизли корпоратив облигациялар;

 

давлат идентификация рақами: RU304P0912T1;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

облигациялар сони: 250 000 (икки юз эллик минг) дона;

чиқарилиш ҳажми: 250 000 000 000 (икки юз эллик миллиард) сўм;

жойлаштиришни бошлаш санаси: 2024 йил 14 ноябр;

муомала даври бошланиш санаси: 2024 йил 18 ноябр;

муомала даври: 1094 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2027 йил 17 ноябр;

фоизли даромад ставкаси: йиллик 19% (ўн тўққиз фоиз);

фоизли даромад тўланиш даври: 3 ойлик;

тўлов валютаси: сўм;

Фоизли даромадларнинг тўлов графиги:

Тартиб рақами

Тўлов саналари*

Бир дона облигация учун фоизли даромад миқдори, сўм

1-давр:

2025 йил 17 феврал

 47 369,86

2-давр:

2025 йил 17 май

 46 328,77

3-давр:

2025 йил 17 август

 47 890,41

4-давр:

2025 йил 17 ноябр

 47 890,41

5-давр:

2026 йил 17 феврал

 47 890,41

6-давр:

2026 йил 17 май

 46 328,77

7-давр:

2026 йил 17 август

 47 890,41

8-давр:

2026 йил 17 ноябр

 47 890,41

9-давр:

2027 йил 17 феврал

 47 890,41

10-давр:

2027 йил 17 май

 46 328,77

11-давр:

2027 йил 17 август

 47 890,41

12-давр:

2027 йил 17 ноябр

 47 890,41

 

* Облигация бўйича фоизли даромадларни тўлаш - оралиқ даврларнинг якунига ўрнатилган тартибда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан шакллантирилган облигациялар эгалари реестрига асосан, реестр олинган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни давомида амалга оширилади.

Ushbu sayt test rejimida ishlamoqda. Saytning eski versiyasiga o'ting

Uzmrc.Uz