02 July 2026
Xabar
“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ акциядорлари диққатига!
2026 йил 25 июндаги Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ нинг ҳар бир дона акцияси учун 129,41 сўм миқдорида дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Дивиденд тўлашнинг бошланиш санаси: 2026 йил 25 июнь
Дивиденд тўлашнинг тугаш санаси: 2026 йил 23 август
Дивидендлар пул маблағлари шаклида акциядорларнинг банк ҳисобварақларига банк ўтказмаси орқали тўлаб берилади.
Маълумот учун: 78 148 30 00 (118)
“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ Ижроия органи