16 December 2025

Расмий ахборот. 2025 йил 22 декабр куни корпоратив облигацияларни жойлаштириш тўғрисида

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамияти Облигация Дастури доирасида (давлат рўйхати рақами 2025 йил 19 сентябр P0912-1-сон) Облигациялар чиқарилиш тўғрисидаги Қарор (давлат рўйхати рақами 2025 йил 05 декабр P0912-7-сон)га асосан чиқарилган корпоратив облигацияларини 2025йил 22 декабр куни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: Ушбу чиқарилишдаги облигациялар қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси орқали савдо қоидаларига асосан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чекланмаган доирадаги шахслар ўртасида очиқ обуна бўйича жойлаштирилади.

Эмитент: “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамияти.

Жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация кўриниши, тури ва чиқарилиш шакли: Эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги фоизли корпоратив облигациялар;

Давлат идентификация рақами: RU307P0912T4;

Бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

Облигациялар сони: 200 000 (икки юз минг) дона;

Чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;

Жойлаштиришни бошлаш санаси: 2025 йил 22 декабр;

Муомала даври бошланиш санаси: 2025 йил 24 декабр;

Муомала даври: 1 825 кун;

Облигацияларнинг сўндириш санаси: 2030 йил 23 декабр;

Фоизли даромад ставкаси: йиллик 17.5 % (ўн етти бутун ўндан беш фоиз);

Фоизли даромад тўланиш даври: 3 ойлик;

Тўлов валютаси: сўм;

Облигация жойлаштириш нархи: 1 000 000 (бир миллион) сўмдан паст белгиланиши мумкин эмас

Фоизли даромадларнинг тўлов графиги:

Тартиб рақами Тўлов саналари* Бир дона облигация учун фоизли даромад миқдори, сўм
1-давр: 2026 йил 24 март 43 150,68
2-давр: 2026 йил 24 июн 44 109,59
3-давр: 2026 йил 24 сентябр 44 109,59
4-давр: 2026 йил 24 декабр 43 630,14
5-давр: 2027 йил 24 март 43 150,68
6-давр: 2027 йил 24 июн 44 109,59
7-давр: 2027 йил 24 сентябр 44 109,59
8-давр: 2027 йил 24 декабр 43 630,14
9-давр: 2028 йил 24 март 43 630,14
10-давр: 2028 йил 24 июн 44 109,59
11-давр: 2028 йил 24 сентябр 44 109,59
12-давр: 2028 йил 24 декабр 43 630,14
13-давр: 2029 йил 24 март 43 150,68
14-давр: 2029 йил 24 июн 44 109,59
15-давр: 2029 йил 24 сентябр 44 109,59
16-давр: 2029 йил 24 декабр 43 630,14
17-давр: 2030 йил 24 март 43 150,68
18-давр: 2030 йил 24 июн 44 109,59
19-давр: 2030 йил 24 сентябр 44 109,59
20-давр: 2030 йил 23 декабр 43 150,68

* Облигация бўйича фоизли даромадларни тўлаш - оралиқ даврларнинг якунига ўрнатилган тартибда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан шакллантирилган облигациялар эгалари реестрига асосан, реестр олинган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни давомида амалга оширилади.