12 October 2023

Расмий ахборот

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамияти 2023 йил 17 октябр куни Облигациялар чиқарилиш тўғрисидаги Қарор (давлат рўйхати рақами 2023 йил 21 сентябрдаги P0912-1-сон) 11.2-банди талабига кўра қуйидаги шартлар асосида облигацияларни бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида инвестор ва эмитент ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали ёпиқ обуна усулида.

Эмитент: “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамияти.

Жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация кўриниши, тури ва чиқарилиш шакли: Эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги фоизли облигациялар;

давлат идентификация рақами: RU301P0912T7;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

облигациялар сони: 140 000 (бир юз қирқ минг) дона;

чиқарилиш ҳажми: 140 000 000 000 (бир юз қирқ миллиард) сўм;

жойлаштиришни бошлаш санаси: 2023 йил 17 октябр;

муомала даври бошланиш санаси: 2023 йил 17 октябр;

муомала даври: 1095 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2026 йил 1октябр;

фоизли даромад ставкаси: йиллик 19% (ўн тўққиз) фоиз;

фоизли даромад тўланиш даври: 6 ой;

тўлов валютаси: сўм;


Фоизли даромадларнинг тўлов графиги:

Тартиб рақами

Тўлов саналари*

Бир дона облигация учун
фоизли даромад миқдори, сўм

биринчи давр:

2024 йил 17 апрел

95 260,27

иккинчи давр:

2024 йил 17 октябр

95 260,27

учинчи давр:

2025 йил 17 апрел

94 739,73

тўртинчи давр:

2025 йил 17 октябр

95 260,27

бешинчи давр:

2026 йил 17 апрел

94 739,73

олтинчи давр:

2026 йил 16 октябр

94 739,73

 

* Облигация бўйича фоизли даромадларни тўлаш - оралиқ даврларнинг якунига ўрнатилган тартибда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан шакллантирилган облигациялар эгалари реестрига асосан, реестр олинган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни давомида амалга оширилади.